Поп боғларида ўрик пишди
![](https://xs.uz/upload/post/2022/5/06/3b9e62bad43d1b886a71146fc1c6e61c0506.jpg)
Фото: Халқ сўзи
Наманган вилояти Поп тумани ҳудудида йиллар давомида бўш ётган дашт ерларда яратилган интенсив боғлар нафақат эртаки, балки экспортбоп сархил мевалар етиштириш имконини бермоқда. «Нуран уз» мева-сабзавотчилик кластери тасарруфидаги боғларда шу кунларда ўриклар тилларангга кириб, бол йиққан.
Кластер ташкилотчилари томонидан 4 та қудуқ қазилиб, 102 гектар майдонга Испания давлатидан келтирилган эртапишар, ҳосилдор ўрик, шафтоли, наъматак навлари экилган эди. Улар томчилатиб суғориш орқали парваришланмоқда. Кўчатларнинг аксарияти ҳосилга кирган. Худди шундай, апрелнинг охирига келиб пишган ўриклар айни пайтда корхона ишчилари томонидан йиғиштириб олиниб, ҳосилнинг асосий қисми ташқи бозорга - Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, БАА, Корея давлатларига юборилмоқда.
— Ҳозирда 450 нафар мавсумий, 45 нафар доимий ишчи ўрни яратган «Нуран уз» мева-сабзавотчилик кластерининг истиқболли лойиҳаси ўз натижасини бера бошлади, — дейди «Наманган медиа» департаменти раҳбари Анвар Икромов. — Буни, жумладан, поплик миришкорлар жорий йилда ўрикнинг ўзидан 600 тонна атрофида ҳосил олиш ва чет давлатларга экспорт қилишни режалаштирганида ҳам кўриш мумкин.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг