Жо Байденнинг даволовчи шифокори унинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида гапирди
Фото: AP
Жо Байденнинг даволовчи шифокори Кевин O'Коннор АҚШ президентининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар кучайганлиги ҳақида гапирди.
O'Коннор Оқ уй раҳбари тез-тез томоғини қиришини таъкидлаб, узоқ вақт давомида кузатилган бу аломат батафсилроқ текширишни талаб қилишини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, Байденнинг юриши йил давомида сезиларли даражада ўзгарган.
Америка етакчиси атриял фибрилация, гиперлипидемия (қонда ёғ миқдори кўплиги), гастроэзофагиал рефлюкс, мавсумий аллергия ва оёқларнинг енгил сенсорли нейропатиясидан даволанмоқда.
Шунга қарамай, O'Коннор Қўшма Штатлар президенти ўз вазифаларини ҳеч қандай истисносиз бажариши мумкин деган хулосага келди.
Байден бугун 79 ёшга тўлди. У бир кун олдин давлат раҳбари сифатида биринчи марта тиббий кўрикдан ўтди. АҚШда президентни соғлиғига оид маълумотларни ошкор қилишга мажбурловчи қонун йўқ. Шундай бўлсада, Оқ уй раҳбарлари доим бундай маълумотларни ўз фуқароларига етказишни маъқул кўришган.
Олдинроқ, Жо Байден ўз ваколатларини вице-президент Камала Харрисга топширгани ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг