Жо Байден ўз ваколатларини вице-президент Камала Харрисга топширди
Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден колоноскопия* муолажасидан сўнг президент вазифасини бажаришга қайтган. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Байден эрталаб давлат раҳбари лавозимига қайтган. Президент яхши кайфиятда бўлган, аммо одатий текширувни тугатмагунча Уолтер Рид ҳарбий тиббиёт марказида қолади.
Бир кун олдин Байден ўз ваколатларини вице-президент Камала Харрисга топширган эди. Чунки у режадаги тиббий кўрик доирасида колоноскопиядан ўтишга керак бўлган. Байден 2002 ва 2007 йилларда ҳам колоноскопия муолажасидан ўтган.
*Колоноскопия — йўғон ва тўғри ичакни эндоскопик текширувнинг самарали ва аниқ усулидир. Йўғон ичак ҳолатини унинг барча узунлигида баҳолаш имконини беради. Ўсма ўзгаришларининг олдини олиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг