«Бу ерда 3та опа турибди. Нима қилай? Йўқот!» Прокуратура ходимининг суҳбати эканлиги айтилган аудиоёзув бўйича баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда гўёки Фарғона вилоят прокуратураси ходимининг суҳбати сифатида ёзиб олинган аудиоёзув тарқалди.
У икки кишининг телефондаги суҳбати бўлиб, унда шундай гаплар бор.
«- Ассалому алайкум, Комиловман!
- Муҳриддин ака?
- Ҳа.
- Мана бу ерда 3та опа турибди-да. Нима қилай?
- Йўқот, гаплашилди, йўқот!
- Булар кетмаяпти.
- Нима деяпти?
- Мана шу ерда ҳозир вилоят прокурорини ушлаймиз деяпти. Кетинглар десам ҳам йўқ деяпти», дейилади телефон суҳбатида.
Ушбу аудиоёзув юзасидан Фарғона вилоят прокуратураси расмий баёнот берди. Унга кўра, аудиоёзув вилоят прокуратураси биносига бириктирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг ўзаро суҳбати қайд қилинган бўлиб, ушбу жараёнда прокуратура ходимлари иштирок этмаган.
Ҳозирда Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Фарғона вилоят прокуратурасида фуқароларнинг қабули Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида» Қонуни талаблари асосида йўлга қўйилганлиги маълум қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг