Наманганда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро М.А. фуқаролар М.С. ва А.К.нинг ишончига кириб, 2 минг АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолатда фуқаро Р.М. фуқаро М.Б.ни 40 миллион сўм эвазига Словакия давлатига ишга юбориши учун келишилган пуллар ҳисобидан 600 АҚШ доллари ва 2,8 миллион сўмни олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг