Европанинг «дрон девори» нима учун зарур?

НАТО бош котиби Марк Рюттенинг сўзларига кўра, НАТО ва Европа Иттифоқи ўз аъзоларини дрон ҳужумларидан ҳимоя қиладиган «дрон девори» ғояси устида ҳамкорлик қилмоқда.
Рюттенинг сўзларига кўра, ЙИ ва НАТО турли даражадаги ҳуқуқларга эга бўлади. Шимолий Атлантика альянси ҳарбий имкониятларни, Европа Иттифоқи эса молиялаштиришни таъминлайди.
НАТОнинг шарқий қанотида бундай «девор» зарурлиги ҳақида аввалроқ Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ҳам маълум қилган эди. Мудофаа бўйича Европа комиссари Андриус Кубилус эса Европа Иттифоқининг бу борадаги имкониятлари ҳозирча жуда чекланган эканини тан олган. Бу ҳақда «Reuters» хабар бермоқда. Шу сабабли лойиҳанинг тақдири ҳали ҳам савол остида бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, охирги вақтларда шарқий Европа давлатларида Россиянинг бир қанча дронлари пайдо бўлди ва ҳолат Ғарбда хавотир уйғотган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг