Ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича таълим имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларга ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

«Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида«ги Ҳукумат қарори (642-сон, 15.10.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур қарорга кўра, ўқув ташкилотида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларга ўқув ташкилоти томонидан имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақида ягона намунадаги электрон гувоҳнома шакллантирилади.
Ягона намунадаги электрон гувоҳномалар ўқув ташкилотлари томонидан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг маълумотлари асосида ДЙҲХХ Ягона ахборот тизимининг «e-avtotaʼlim.uz» модули орқали автоматик равишда шакллантириб борилади.
Ягона намунадаги электрон гувоҳнома автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига «e-avtotaʼlim.uz» модули орқали реал вақт режимида автоматик тарзда тақдим этилади.
Ушбу ягона намунадаги электрон гувоҳномалар учун йиғим ундирилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг