Чет тили имтиҳони учун рухсатномалар тақдим этилди

13:03 15 Октябр 2025 Жамият
180 0

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳон санаси эълон қилинди. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали маълум қилди.

Унга кўра, имтиҳоннинг ёзма қисми 18-19-октябрь кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 20-24, 27-31 октябрь ва 3-6 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши белгиланди.

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини «my.gov.uz» сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин бўлади.

Чет тили имтиҳони учун тақдим этилган рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер