Ўзбекистон ТИВ Қатар дипломатлари ЙТҲда ҳалок бўлгани юзасидан ҳамдардлик билдирди

Видеодан кадр
Аввалроқ Мисрда Қатар делегацияси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида уч нафар дипломат ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон Ташқи ишқи ишлар вазирлиги ушбу фожиали ҳодиса муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
«Миср Араб Республикасининг Шарм аш-Шайх шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Қатар Давлати Амири Девони ходимларидан уч нафари фожиали тарзда ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Қатар Давлати Ҳукуматига ва халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. Шунингдек, ушбу ҳодисада жароҳат олганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз», дейилади вазирлик хабарида.
Мисрда Қатар делегацияси ЙТҲга учради
Ҳодиса Ғазо секторидаги можарони ҳал этиш бўйича музокараларда қатнашган Қатар делегацияси аъзолари билан содир бўлди. Маълумотларга кўра, музокаралар ўтказилаётган Шарм аш-Шайх шаҳридан 50 км узоқликда рўй берган воқеа оқибатида қатарлик уч нафар дипломат — Абдулла бин Ғоним ал-Хайрин, Ҳасан ал-Жобир ва Сауд бин Тамир ас-Саний ҳалок бўлган, яна икки киши тан жароҳати олган.
Масравий ахборот порталига кўра, автоҳалокат Қатар Бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурахмон Ол Сони иштирокидаги кортеж таркибида содир бўлган. Улар Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги билвосита музокараларда воситачи сифатида қатнашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг