Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 6 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Фото: «Дунё»
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 6 нафар вояга етмаган бола Ватанга олиб келинди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондан борган ишчи гуруҳ 10 кун давомида барча керакли ҳужжатларни йиғган. Ота-она қарамоғисиз қолган болалар Санкт-Петербургдаги Вояга етмаганлар учун ижтимоий реабилитация марказлари ва болалар учун «Транзит» ижтимоий бошпанасига етказилган.
Вояга етмаган болалардан бири уч йилдан бери онасидан айро тарзда, отаси билан яшаб келган. Отаси уни онасидан ноқонуний равишда олиб қўйган. Боланинг оиласи унинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ижтимоий ноқулай муҳитни бошдан кечирган. Бош консулхона ходимлари ва мутасадди ташкилотлар ходимлари боланинг яшаш жойида бўлиб, уни Ўзбекистонга қайтариш чораларини кўрган.
Ўзбекистон Бош консулхона томонидан Россия ҳудудларида қаровсиз қолган олти нафар боланинг ортга қайтиши учун тегишли гувоҳномалар расмийлаштирилган. Дипломатлар уларни Санкт-Петербург – Тошкент авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг