«Икки йиллик уруш, 51 минг қурбон»: Исроил жамоатчилигининг 56 фоизи Ғазодаги урушга қарши

11:53 21 Апрель 2025 Дунё
146 0

Исроил маҳаллий аҳолисининг 56 фоизи асирларни озод қилиш, Ғазодаги урушни тугатиш учун тузиладиган келишувни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида «Al Jazeera» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Исроил давлат телерадиокомпанияси Ғазодаги урушни тўхтатиш ҳамда фаластинлик асирларни озод қилиш борасида жамоатчилик фикрини ўрганиб, сўровнома ўтказган.

Ушбу сўровнома якунларига кўра, Исроил жамоатчилигининг қарийб 56 фоизи Ғазодаги урушни тугатиш ҳамда фаластинлик маҳбусларни озод қилишга рухсат берувчи келишувни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.

Мазкур сўровнома натижаларининг сўнгги таҳлилларига кўра, Исроил жамоатчилигининг 22 фоизи Ғазодаги урушни тугатиш ҳамда фаластинлик маҳбусларни озод қилишга рухсат берувчи келишувга қарши чиққан.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши бошлангандан буён камида 51 минг 201 нафар фаластинлик ҳалок бўлган ҳамда 116 минг 869 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохоналарга ётқизилган.

Шунингдек, Ғазо ҳукумати матбуот бўлими маълумотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларидан фарқли равишда, 2023 йилнинг 7 октябридан буён давом этиб келаётган уруш туфайли ҳалок бўлганлар сони 61 минг 700 нафардан ошганини билдирган. Ҳукумат вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб фаластинликларни ҳам ҳалок бўлган дея тахмин қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?