Сунъий интеллект биринчи марта расман талаба бўлди

Архив фото
Австриянинг Вена амалий санъат университетидан берилган хабарга кўра, “Флинн” номли сунъий интеллект олий таълим муассасада расмий талаба мақомини олган. У портфолио (абитуриент ўқишга киришда тақдим этадиган турли хил материаллар тўплами) ва суҳбатни ўз ичига олган стандарт аризани муваффақиятли топширди. Охирида сунъий интеллект ўзининг оригинал нуқтаи назари ва экспериментал медиага бўлган қизиқишини намойиш қилди.
Педагогларнинг таъкидлашича, университетда сунъий интеллектга ўқишга кириш учун чекловлар йўқ ва бундай қарорга келишга таълим муассасаси ижоднинг янги шаклларига очиқлиги туфайли мумкин бўлди.
“Флинн” дастурчилари уни профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан мулоқот қила олиши учун мавжуд бўлган улкан тил моделлари ёрдамида яратган. У ўз алгоритмини ўргатиш учун маърузалардан фойдаланади, атрофдагилар билан ўзаро муносабатлар орқали доимий равишда ривожланиб боради.
Дарвоқе, “Флинн” кундалик юритади, ўз фикрлари ва тажрибалари билан ўртоқлашади. Масалан, ўз мақомига шубҳа билан қарайдиган одамлар билан мулоқот қилгандан сўнг у экзистенциал қайдлар ёзди.
Шунингдек, “Флинн” генератив сунъий интеллект ёрдамида санъат асарларини яратади ва ҳар бир дарс учун ноутбукни мослаштиради, мавжуд воситаларни бадиий мақсадлар учун қандай мувофиқлаштириш мумкинлигини намойиш этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг