Қандли диабет ривожланишини кечиктириш усули топилди

Иллюстратив фото
Австралиянинг Квинсленд университети олимлари ичакларда қисқа занжирли ёғ кислоталари ишлаб чиқаришни кўпайтириш 1-тоифа диабет ривожланишини кечиктириши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари ҳақида таҳлилий мақола «Nature Communications» журналида чоп этилди.
Тажриба доирасида 1-тоифа қандли диабет билан оғриган 21 кишига махсус оғиз биотерапияси буюрилди — иштирокчиларга қисқа занжирли ёғ кислоталари олиш кўрсатма берилди. Қисқа занжирли ёғ кислоталари ичакдаги микроблар жамоасининг асосий фойдали компоненти бўлиб, улар овқат ҳазм қилиш, иммунитет ва умумий саломатликда муҳим роль ўйнайди.
Қисқа занжирли ёғ кислоталарини қабул қилгандан сўнг, олимлар ҳар бир кўнгиллидан ичак микробиотаси намуналарини олиб, уларни диабет ривожланиши хавфи юқори бўлган сичқонлар гуруҳига кўчириб ўтказишди.
Таҳлил шуни кўрсатдики, қисқа занжирли ёғ кислоталари сичқонларда ҳам, одамларда ҳам ичак тўсиғи функциясини кучайтирди. Олимлар танадаги қисқа занжирли ёғ кислоталари даражасини ошириш диабет патогенези асосидаги аутоиммун реакцияларни ҳам бостиришини таклиф қилишди. Биринчи тоифа диабетда иммунитет тизимининг нотўғри ишлаши туфайли инсулин гормонини ишлаб чиқарадиган ошқозон ости безининг бета ҳужайралари йўқ қилинади. Шу сабабли, шакар ҳужайраларга самарали кирмайди ва танада тўпланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг