Барча фармацевтика ва тиббий хизмат кўрсатувчилар ҚҚС тўловчисига айланади

2025 йил 1 апрелдан бошлаб фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахсларнинг барчаси ҚҚС тўловчиси бўлади.
Бу жараёнда солиқ органлари Онлайн-НКТ, ЭҲФ ва бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида ҚҚС ҳисоботларини автоматик тарзда шакллантиради.
Ушбу тартиб Солиқ кодексининг 2 ва 75-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалиётга жорий этилади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, фармацевтика маҳсулотларини сотувчи ёки тиббий хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун ҚҚС ва фойда солиғи даромад 1 миллиард сўмдан кўп бўлган ҳолатдагина олинади.
Таъкидлаш жоиз, солиқ тўловчилар қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ҳақли.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг