Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 23 февраль куни вақти-вақти билан қор ёғади

18:43 22 Февраль 2024 Жамият
272 0

“Ўзгидромет” 23 февраль, жума куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёғингарчилик бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 2-4° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер