Зинапоядан кўтарилиш инсон умрини узайтиради
Иллюстратив фото
Зинапоядан мунтазам кўтарилиш ҳаётдан бевақт кўз юмиш ва юрак-қон томир касалликлари хавфини сезиларли даражада камайтиради. Шарқий Англия университети олимлари шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари Европа кардиологлар жамияти томонидан ташкил этилган “Preventive Cardiology” конференциясида тақдим қилинди.
Тадқиқотчилар аввал олиб борилган тўққизта илмий ишга оид далилларни жамлаб, кенг кўламли мета-таҳлил ўтказди. Таҳлилга 35 ёшдан 84 ёшгача бўлган 480 479 нафар кўнгиллиларнинг ҳаракатчанлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилди. Уларнинг ярмидан кўпи аёллар эди. Тадқиқотда соғлом одамлар ҳам, юрак-қон томир касалликлари, масалан, юрак хуружи ёки периферик артериялар хасталиклари бўлган шахслар ҳам иштирок этди.
Натижалар зинапоядан доимий равишда кўтариладиган кишиларда ҳар қандай сабабга кўра ўлим хавфи бундай фаолликдан қочганларга нисбатан 24 фоизга, юрак-қон томир касалликларидан ўлим эҳтимоли эса 39 фоизга паст бўлишини кўрсатди.
Шунингдек, зинапоядан мунтазам фойдаланган одамлар гуруҳида юрак хуружи, юрак етишмовчилиги ва инсульт камроқ учраган.
“Агар сизда лифт ёки зинапоя ўртасида танлов бўлса, зинапояни танланг. Жисмоний фаолликнинг ҳатто қисқа кўринишлари ҳам фойда келтиради, зинапоядан кўтарилиш эса кундалик ҳаётга киритиш мумкин бўлган оддий ва эришиладиган одат”, деб таъкидлайди тадқиқотнинг етакчи муаллифи доктор Софи Пэддок.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг