Журналистлар давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан танишди
Бугун Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент шаҳар Бош бошқармаси журналистлар учун ташкиллаштирилган тадбирда журналистлар ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилот (ИММТ)лари фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Соғлиғида, нутқида, ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болаларни ИММТ жойлаштириш махсус комиссиянинг хулосаси билан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2019 йилдаги қарори ижроси доирасида ИММТлар давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига айлантирилди.
Тиббий-психологик-педагогик комиссияни фаолияти такомиллаштирилди, тасдиқланган тиббий кўрсатмаларга асосан болаларни жойлаштирилишини стабил механизмлари қонуний белгилаб берилди, нуқсонларни ташҳислаш жараёни яхшиланди ҳамда ИМТТларда жисмоний ёки психик ривожланишида оғир нуқсонлари мавжуд бўлмаган тарбияланувчиларни сони кескин камайди.
Ёши ва индивидуал хусусиятлари, ривожланиш даражаси ва соғлиғини ҳолатига асосланиб ривожланишида турли нуқсонлари бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш, нуқсонларни коррекция қилиш ва ижтимоий мослаштиришга қаратилган мақбул шароитларни яратиш учун давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилган.
Тадбирда маълумот берилишича, республика бўйича 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра ИМТТлар сони 147 тани ташкил этиб, 2018 йилнинг худди шу даврига нисбатан улар сони 21,8 фоизга камайган. Улардаги тарбияланувчиларни сони ҳам 46,8 фоизга қисқариб, 9996 нафарни ташкил этди.
Шунингдек, журналистлар Юнусобод туманидаги 560-сон давлат кўп тармоқли ИМТТ фаолияти билан яқиндан танишди.
«Бу ерда тарбияланаётган болажонлар имкониятида ўзига хосликка эга бўлган болалар. Таянч ҳаракатланишида муаммолари бор, руҳий ривожланиши сустлашган, соғлигида мураккаб муаммолари бор болалар, гуруҳларга ажратилган ҳолда тарбияланади. Айни вақтда тарбияланувчиларнинг умумий сони 110 нафарни ташкил этади», дейди ИМТТ директори Дилрабо Султонова.
Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида болажонлар билан тарбиячи, дефектолог, ёрдамчи, мутахассислар кун давомида ишлайди. Боланинг нуқсонига қараб турли жисмоний, сузиш машқлари, уқалаш муолажалари каби ишлар амалга оширилади. Улар ёрдамида саломатлиги анчайин тикланган, нуқсонидан деярли халос бўлган тарбияланувчилар борлиги эса кишини қувонтиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг