ЖССТ спиртли ва газланган ичимликлардан ўлим ҳолатларини камайтиришга доир тавсия берди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, ҳар йили дунё бўйича 2,6 миллион киши спиртли ичимликлар асоратлари, 8 миллиондан ортиқ инсон эса нотўғри овқатланиш оқибатида ҳаётдан кўз юмади.
Ҳозир камида 148 мамлакатда алкоголь маҳсулотларига миллий акциз солиғи жорий қилинган. 22 давлатда эса вино ичимлиги бундай солиқданозод. Уларнинг аксарияти Европа минтақасида жойлашган.
Ўз навбатида, 108 та давлат газланган ширин ичимликларнинг айрим турларига солиқ жорий қилган. Аммо бу кўрсаткич етарли эмас.
Ваҳоланки, 2017 йили ўтказилган тадқиқот натижасида ЖССТ алкоголь нархини 50 фоизга ошириш 50 йил ичида 21 миллиондан ортиқ ўлимнинг олдини олиб, мамлакатлар бюджетига қарийб 17 триллион доллар қўшимча даромад келтиришини ҳисоб-китоб қилганди.
Қолаверса, спиртли маҳсулотларнинг солиқлар ҳисобига қимматлашиши йўл-транспорт ҳодисалари, зўравонлик ва оилавий ажримлар сони камайишида ҳам муҳим ўрин тутади.
Шу сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аъзо давлатларга алкоголь ва газланган ширин ичимликлар учун акциз солиқлар қийматини оширишни тавсия қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг