ЖССТ: Дунёда маймун чечагини юқтирган беморлар сони қарийб 28 минг нафарга етди
Фото: Иллюстратив фото
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ер юзида маймун чечаги тарқалиши билан боғлиқ навбатдаги ҳисоботини эълон қилди.
Унда келтирилишича, ушбу эпидемия ҳозиргача дунёнинг 89 давлатида рўйхатга олинди. Инфекцияни юқтирган беморлар сони эса 27 814 нафарга етган. Улардан 11 нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Вирусдан энг кўп азият чекаётганлар рўйхатида Европа ва Америка қитъалари пешқадам. Хусусан, шу кунгача АҚШда 7510 нафар беморга маймун чечаги ташхиси қўйилган бўлса, Европада бу кўрсаткич 16 814 нафарга тенг.
Шундан Испанияда — 4577, Германияда — 2887, Буюк Британияда — 2759, Францияда — 2239, Бразилияда – 1721 та ҳолат қайд этилган.
Қолган 83 та мамлакатда эса касалланганлар сони кўпи билан 1000 нафардан ошмайди.
Нигерияда 4 нафар, Испания ва Марказий Африка Республикасида 2 нафардан, Бразилия, Гана ҳамда Ҳиндистонда эса бир нафардан бемор хасталик туфайли вафот этган.
ЖССТнинг маълум қилишича, ҳозирча маймун чечагига қарши алоҳида ва махсус вакциналар мавжуд эмас. Шунга қарамай, чечак касаллигининг олдини олишда қўлланиладиган эмлаш воситалари ушбу хавфли инфекциядан ҳимояланишда 85 фоиз самара беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг