Халқаро кон-металлургия форуми
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Барча саноат тармоқларини истисносиз хомашё билан таъминлайдиган соҳа сифатида тоғ-кон саноатининг ривожланиши ҳар қандай иқтисодиётнинг ўсиш салоҳияти учун жуда муҳимдир. Бу жараёнда саноатни модернизация қилиш стратегияларини шакллантириш ва асосий ривожланиш йўналишларини белгилаш ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Айнан шу масалалар 7-Ўзбекистон халқаро кон-металлургия форуми UIMF 2025 кун тартибида марказий ўринни эгаллайди. Форум 2025-йил 28-29-октябрь кунлари “Mining Metals Uzbekistan 2025” 19-халқаро кўргазмаси доирасида “Ўзэкспомарказ“ МККнинг Конгресс-холл залида бўлиб ўтади.

Форумнинг асосий мавзуси “Келажак тоғ-кон саноати: ресурслар ва стратегиялар“ анъанавий хом ашё ёндашувидан муҳим минералларни, янги инвестиция моделларини ишлаб чиқишга ва барқарор ўсиш стратегияларига ўтишнинг ҳозирги тенденцияларини акс эттиради.
UIMF 2025 форуми Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон металлургия ассоциациясининг расмий кўмагида ўтказилади.

Форум дастури кенг кўламли муҳокамалар, экспертлар мулоқотлари ва бизнес учрашувларини ўз ичига олади. Асосий мавзулар саноатни ривожлантириш истиқболлари, инвестиция масалалари ва ривожланиш стратегияларини аниқлашни ўз ичига олади.
Форумда 14 мамлакат Австралия, Австрия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Канада, Россия, Туркия, Франция, Швеция, Эрон, Япония, Ўзбекистон, Қозоғистондан 46 нафар спикер ва модератор ҳамда 550 нафардан дан ортиқ делегат иштирок этади.













Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- Бугун Эронга жуда қаттиқ зарба берилиши мумкин – Трамп
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг