Тоғ-кон иши, металлургия ва металлсозлик 19-Халқаро кўргазмаси
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
"Тоғ-кон иши, металлургия ва металлсозлик Mining Metals Uzbekistan 2025" 19-халқаро кўргазмаси 2025-йил 28-30-октябрь кунлари "Ўзэкспомарказ" МККнинг 1, 2-павильонлари ва очиқ майдонида бўлиб ўтади.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш иқтисодий ривожланишнинг асосидир. Хом ашё ва юқори сифатли қайта ишланган маҳсулотлар металл прокат, қувурлар ва бошқа материаллар билан таъминлаш иқтисодиётнинг барча тармоқларининг фаолиятини қўллаб-қувватлайди ва уларнинг доимий ўсишига ҳисса қўшади.

Табиий ресурсларга бой мамлакат бўлган Ўзбекистоннинг тоғ-кон сектори ҳам ўз саноатини турли хомашё билан таъминлаш, ҳам экспорт етказиб беришни амалга ошириш ва кўпайтириш борасида барқарор ривожланмоқда. Мамлакат раҳбарияти соҳани ривожлантиришга, янги технологиялар ва инновацияларни жорий этиш учун шароит яратишга, ишлаб чиқаришнинг экологик тозалиги ва энергия самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратмоқда. Ўзбекистондаги кон-металлургия саноати учун етакчи кўргазма тадбирларидан бири ва замонавий ускуналар ва технологиялар ҳақида маълумот олиш учун самарали платформа бўлган Mining Metals Uzbekistan кўргазмаси ҳам соҳа ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Кўргазма кон-металлургия соҳаси мутахассислари, тегишли вазирликлар ва идоралар ҳамда ихтисослашган агентликлар учун ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш ва ишлаб чиқаришни модернизация қилишнинг истиқболли вариантларини кўриб чиқиш имкониятини беради.
Бу йил кўргазмада 15 мамлакат Буюк Британия, Германия, Канада, Корея Республикаси, Латвия, Мўғулистон, Россия, Туркия, Хитой, Чехия, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистондан 150 дан ортиқ компаниялар иштирок этмоқда.





















Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг