Жорий ўқув йили учун 1 млн 146 минг 744 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди

13:12 02 Август 2022 Жамият
503 0

Фото: Архив сурат

Жорий ўқув йили учун 1 млн 146 минг 744 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Улар учун 58 та бино, стадион ва хиёбон имтиҳон олишга тайёрланмоқда.

АОКАда ДТМ мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида абитуриентларни онлайн рўйхатга олишнинг якуни ва чет тилларидан бўлиб ўтган касбий (ижодий) имтиҳонлар ҳақида маълумот берилди.

Жорий йилда илк бор 12 та олий таълим муассасасида масофавий таълим шакли жорий этилиб, 6 867 нафар (биринчи таълим йўналишига нисбатан) абитуриент масофавий таълим шаклида ўқиш истагини билдирди. Шунингдек, 585 669 нафар абитуриент кундузги, 25 369 нафари кечки, 528 839 нафари сиртқи таълим шакли учун рўйхатдан ўтди.

Тест синовларининг очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида халқ таълими ва олий таълим муассасаларининг 3 500 нафарга яқин раҳбар ва педагог кадрлари гуруҳ назоратчилари сифатида жалб этиш режалаштирилган.

2022 йил 23-26 июль кунлари 6 та олий таълим муассасаcига ўқишга кириш учун илк бор чет тилидан халқаро стандарт асосида тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилди.

Ҳозирда имтиҳон натижаларини ҳисоблаш ишлари якунланмоқда. Натижаларни ҳисоблаш якунланиши билан абитуриентларнинг шахсий кабинетида эълон қилинади.

ДТМ томонидан 955 та сертификат талабга жавоб бермаслиги, 56 та сертификат қалбакилиги аниқланди. Жорий йилда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга (сертификатлари тасдиқланган) абитуриентлар сони 28 116 тани ташкил этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?