Жорий йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 21 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди — ССВ
Бугун юртимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ижобий ўзгариш ва янгиланишлар, энг аввало, оддий одамлар ҳаёти ва саломатлигини асраш, касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга қаратилаётгани билан аҳамиятлидир.
Хусусан, 2021 йил давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига 21 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилгани тизимдаги ислоҳотлар кўламини яққол намоён этади.
Шунингдек, жорий йил тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга 50 миллиард сўм, дори-дармон ва тиббий буюмлар билан таъминлаш мақсадида 1,7 триллион сўм маблағ ажратилгани аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
Энг муҳими, ажратилаётган ҳар бир маблағ соҳада ечилмай келаётган муҳим масалаларни ҳал этишга йўналтирилганини ҳисобга олсак, бу рақамлар ортида қанчадан-қанча ижобий ўзгаришлар турганини тасаввур қилиш қийин эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг