Жорий йилда ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш бўйича янги тизим яратилди
Фото: president.uz
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Жорий йилда ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш бўйича янги тизим яратилди.
Фермерларга жозибадор нархлар таклиф этилгани ўз натижасини берди.
Июлда биржага 88 минг тонна буғдой чиқарилгани ҳисобига 1 тонна буғдойнинг ўртача нархи 30 фоизга арзонлашди.
Давлат ресурсига 1 миллион 842 минг тонна дон харид қилинди ҳамда фермер ва кластерлар томонидан дон корхоналарига 574 минг тонна ғалла сақлаш учун қўйилди.
Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга:
— ҳар куни биржага камида 10 минг тоннадан дон чиқариб бориш;
— 1 октябргача сақлаш учун қабул қилинган ғалланинг биржага чиқарилиши ҳамда фермер ва кластерлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини ташкил этиш топширилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари:
— буғдой ҳосилини тўлиқ йиғиб-териб олиш ва омборларга йўқотишларсиз жойлаштириши;
— буғдойни биржага ўз вақтида ва тўлиқ чиқариши;
— ҳудудидаги ун ва нон маҳсулотларига бўлган талабни вақтида ва тўлиқ қондириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг