Жўра Тешабоевнинг «Ўзбек киноэкрани афсонаси» номли китоби нашр этилди

09:19 13 Октябр 2023 Маданият
474 0

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти «Кино ва телевидение» бўлими етакчи илмий ходими, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Жўра Тешабоевнинг «Ўзбек киноэкрани афсонаси» номли китоби нашр этилди.

Мазкур китоб ўзбек кино санъати тарихида ўчмас из қолдирган, қатор ёрқин ва ранг-баранг образлари билан миллионлаб томошабин қалбини забт этган, юксак иқтидорли, жўшқин, маҳоратли актёр Асад Исматовнинг бетакрор ижодига бағишланган.

Муаллиф унинг ижросидаги энг эсда қоларли роллари таҳлили орқали А.Исматов феноменининг ўзбек кино экрани юзага келиши ва ривож топишидаги муҳим ва аҳамиятли ўрнини баён этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер