Жо Байден Исроилни Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди
Фото: Фото: AFP
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроил ҳукуматини Ғазо секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш ва маҳаллий аҳолига инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришга чақирувларини кучайтирди. Бу ҳақда Американинг “The Hill” газетаси ёзмоқда.
“Сўнгги кунларда Байден ҳам, вице-президент Харрис ҳам зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиришди”, деб таъкидлайди нашр.
Қайд этилишича, икки давлат расмийлари ўртасида Фаластин можароси ва хусусан, инсонпарварлик ёрдамини тақсимлаш табиати бўйича қарама-қаршиликлар кучаймоқда.
Олдинроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 30 мингдан ошгани, ҳалок бўлганларнинг аксарияти аёллар ва болалар эканлигини маълум қилганди.
“Ғазода ҳалок бўлганлар сони 30 мингдан ошди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар”, — дейди ЖССТ раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, яна 70 минг киши тан жароҳати олган. ЖССТ раҳбари ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот манбаларини очиқламаган.
Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси Риёд Мансур Хавфсизлик кенгашининг қуролли можароларда тинч аҳолини ҳимоя қилишга бағишланган йиғилишида ҳозирда Ғазода очарчилик ҳукм сурмоқда ва у Исроилнинг давом этаётган “жиноий тажовуз”и туфайли кундан-кунга кучайиб бораётганини таъкидлади.
“Биз бир зум тўхтаб, бу аслида нимани англатишини ўйлаб кўришимиз керак”, дейди Риёд Мансур.
Шу ўринда у Исроилни Ғазода яшовчи 2,3 миллион фаластинликни жамоавий жазолаш учун атайлаб яратилган “бу инсоний ва гуманитар фалокатнинг меъмори” деб айблади.
Риёд Мансур халқаро ҳамжамиятнинг ҳаракатсизлигидан хавотир билдириб, “бу ҳалокатли очарчилик ва геноциднинг содир бўлишига ва узоқ вақт давом этишига йўл қўйилгани нафақат ҳамма учун, балки Хавфсизлик Кенгаши учун ҳам уятдир”, деди.
Ғазо секторидаги вазият 2023 йилнинг 7 октябрь куни кескинлашди. Бунга Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти томонидан эълон қилинган “Ал-Ақсо тўфони” операцияси доирасида Исроил ҳудудига юзлаб ракеталар учирилгани сабаб бўлди. Шундан сўнг ташкилот жангчилари Исроил жанубидаги чегара ҳудудларига кириб, у ерда ҳам ҳарбий, ҳам тинч аҳолига қарата ўт очган, шунингдек, 200 дан ортиқ одамни гаровга олган.
Исроил расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, ушбу ҳужум оқибатида тахминан 1,2 минг киши ҳалок бўлган, бу рақам тинч аҳоли, аскарлар, чет эл фуқароларини ўз ичига олади. Шунингдек, 5 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.
Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида ҲАМАСга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади. Ўтган йилнинг октябрь ойининг охирида Исроилнинг анклавдаги операциясининг қуруқлик босқичи бошланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг