Исроилнинг давом этаётган “жиноий тажовуз”и туфайли Ғазода очарчилик кундан-кунга кучайиб бормоқда— Фаластиннинг БМТдаги кузатувчиси

Фото: AP
Ҳозирда Ғазода очарчилик ҳукм сурмоқда, у Исроилнинг давом этаётган “жиноий тажовуз”и туфайли кундан-кунга кучайиб бормоқда. Ушбу фикрларни Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси Риёд Мансур Хавфсизлик кенгашининг қуролли можароларда тинч аҳолини ҳимоя қилишга бағишланган йиғилишида айтиб ўтди.
“Биз бир зум тўхтаб, бу аслида нимани англатишини ўйлаб кўришимиз керак”, деди у.
Риёд Мансур Исроилни Ғазода яшовчи 2,3 миллион фаластинликни жамоавий жазолаш учун атайлаб яратилган “бу инсоний ва гуманитар фалокатнинг меъмори” деб айблади.
У халқаро ҳамжамиятнинг ҳаракатсизлигидан хавотир билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳалокатли очарчилик ва геноциднинг содир бўлишига ва узоқ вақт давом этишига йўл қўйилгани нафақат ҳамма учун, балки Хавфсизлик Кенгаши учун ҳам уятдир.
Ғазо секторидаги вазият 2023 йилнинг 7 октябрь куни кескинлашди. Бунга Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти томонидан эълон қилинган “Ал-Ақсо тўфони” операцияси доирасида Исроил ҳудудига юзлаб ракеталар учирилгани сабаб бўлди. Шундан сўнг ташкилот жангчилари Исроил жанубидаги чегара ҳудудларига кириб, у ерда ҳам ҳарбий, ҳам тинч аҳолига қарата ўт очган, шунингдек, 200 дан ортиқ одамни гаровга олган.
Исроил расмийларининг сўнгги маълумотларига кўра, ушбу ҳужум оқибатида тахминан 1,2 минг киши ҳалок бўлган, бу рақам тинч аҳоли, аскарлар, чет эл фуқароларини ўз ичига олади. Шунингдек, 5 мингдан ортиқ киши жароҳат олган.
Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида ҲАМАСга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади. Ўтган йилнинг октябрь ойининг охирида Исроилнинг анклавдаги операциясининг қуруқлик босқичи бошланди.
Маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 7 октябридан бери Исроилнинг ҳужумлари оқибатида Ғазода 29 минг кишидан ортиқ одам ҳалок бўлган, 70 мингдан кўп одам жароҳатланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг