Тошкентда кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлди
Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган кийим-кечак дўконида ёнғин чиққан.
Маълум қилинишича, бугун — 25 октябрь куни соат 15:24 да, Қизил Шарқ даҳасидаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган дўконда ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув бригадалари воқеа жойига 15:26 да етиб келган, ёнғин эса 15:37 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида 10 квадрат метр майдон зарарланган, жабрланганлар йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг