Ғазо секторини миналардан тозалаш жараёни 30 йилгача чўзилиши мумкин
ТАСС хабарига кўра, Ғазо секторини миналардан тозалаш ва портламаган снарядларни йўқ қилиш жараёни 20–30 йилгача давом этиши мумкин.
БМТ ҳомийлигида фаолият юритаётган халқаро нодавлат ташкилот вакилининг сўзларига кўра, «Ғазо ҳудуди ҳақиқий мина майдонига айланган, Исроил ҳужумлари натижасида қолган портламаган бомбалар ва снарядларни йўқ қилиш ўнлаб йиллар талаб этади».
Унинг таъкидлашича, Ғазодаги барча портламаган ўқ-дориларни зарарсизлантириш имконсиз, чунки уларнинг кўпи ер остининг чуқур қатламларида жойлашган.
— Фақат ер юзасида жойлашган портловчи моддаларни топиш ва зарарсизлантиришнинг ўзи бутун бир авлод вақтини олади, — деди у.
Манбага кўра, Исроил ҳукумати Ғазо ҳудудига зарарсизлантириш учун зарур техник ускуналарни олиб киришга рухсат бермаяпти. Шунингдек, ННТлар снарядларни портлатмасдан, уларни хавфсиз тарзда йўқ қилиш учун мўлжалланган махсус ускуналарни олиб кириш изнини ҳам ололмаган.
Аввалроқ халқаро нодавлат ташкилот Handicap International маълум қилганидек, 2023 йил октябридан бери давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар вақтида Исроил кучлари Ғазо секторига тахминан 70 минг тонна снаряд ва бомба ташлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг