Жиззахда юк машинаси ёниб кетди
Видеодан кадр
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, ҳодиса бугун, 9 май куни соат 17:20 ларда М-39 халқаро автомобиль йўлининг Шароф Рашидов тумани «Қангли» МФЙ ҳудудида ўтувчи қисмида юз берган. Юк машинаси йўлнинг 971 километрида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса юзасидан вилоят ФВБга хабар тушгача, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:39 да ҳодиса жойига етиб бориб, 17:47 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.
Алангадан автомобилнинг двигатель ва салон қисми ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
«Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ», деб ёзади ФВБ ахборот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри Яшнабод туманида «Damas» ва «Cobalt» русумли автомобиллар ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Наманган вилояти Янги Наманган туманида сомон ташиётган юк машинаси ёниб кетганди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ҳудудида «Epica» ҳамда «Spark» русумли автомобиллар ЙТҲга учрагани, оқибатда «Epica» ёниб кетгани маълум қилинган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг