Тошкентда «Spark» билан тўқнашган «Epica» ёниб кетди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ҳудудида «Epica» ҳамда «Spark» русумли автомобиллар ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, кеча, 6 май куни соат 23:56 да Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида, «Epica» ва «Spark» русумли автомобиллар йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Ушбу ЙТҲ оқибатида «Epica» русумли автомобилда ёнғин келиб чиққан.
Ушбу ҳолат юзасидан амалий ёрдам кераклиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатга асосан, ёнғин-қутқарув техникалари воқеа жойига соат 00:06 да етиб борган ҳамда соат 00:08 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, ЙТҲ ҳамда ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланганмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг