Жиззахда «Янги нафас» марафони юксак кўтаринкиликда ўтди

15:03 26 Июнь 2022 Жамият
1491 0

Фото: Халқ сўзи

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда - бирга югурамиз» шиори остида бўлиб ўтган «Янги нафас» марафонида Жиззах шаҳридан 2 мингдан зиёд иштирокчилар уч километр масофани босиб ўтдилар.

— Юксак кўтаринкиликда ўтказилган марафон ижтимоий мавқейидан қатъи назар, турли ёшдаги инсонларни кенг қамраб олгани билан аҳамиятлидир, — дейди Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Дилшод Худойшукуров. — Бундай тадбирлар аҳоли ўртасида соғлом турмуш кўникмаларини оммалаштириш баробарида элу юрт манфаати йўлида бир мақсад сари интилиш ҳиссини кучайтиришга, ёшларни бирлаштиришга хизмат қилади.

Марафонда давлат фуқаролик хизматчилари, хусусий сектор вакиллари ва тадбиркорлар, умумтаълим ва спорт мактаблари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари, кенг жамоатчилик вакиллари ва имконияти чекланган инсонлар иштирок этди. Энг ёш ва энг ёши улуғ иштирокчилар ҳамда бошқа ўнлаб номинация ғолиблари, совриндорлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер