Жиззахда тарбиячи боғча болаларини шиппак билан калтаклади
Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилоятидаги боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларни шиппак билан калтаклагани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Билдирилишича, ҳолат вилоят ва туман мактабгача ва мактаб таълими бошқарма ва туман масъуллари томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганилган. Жараёнда тасвирда акс этган ҳодиса ташкилот тарбиячиси томонидан содир этилгани аниқланган.
Шундан сўнг ДМТТ тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у кеча, 19 июнь кунидан эътиборан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Қўшимча қилинишича, ҳозирда хизмат текшируви давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг