Жиззахда сохта банкирга ишонган аёл 20 млн сўмга чув тушди

10:05 07 Сентябр 2024 Жамият
228 0

Фото: «Халқ сўзи» / Муҳсин Умурзоқов

Жиззахда ўзганинг номига 20 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштирган шахс ушланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Маълум қилинишича, Жиззах вилоятида яшовчи М.С. (аёл) ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 20 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилоятида яшовчи Р.А. содир этгани аниқланган.

Манбага кўра, гумонланувчи Р.А., жабрланувчи аёл М.С.га қўнғироқ қилган ва ўзини банк оператори сифатида таништирган ва сохта ҳавола юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритган. Унинг номидан мобил илова ёрдамида рўйхатдан ўтиб, 20 млн сўм онлайн кредит расмийлаштирган ва ўша вақтнинг ўзида пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?