Жиззахда психотроп моддалар сотган дорихона раҳбари ва сотувчиси қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «Ҳ.А.» хусусий корхонаси раҳбари Ж.Р. ва дорихона сотувчиси фуқаро И.Р. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 136 дона «Омнадрен 250» номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 7,3 миллион сўмга шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Зафаробод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро З.У. турли номдаги таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 602 дона дори воситаларини 2,3 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг