Жиззахда прокурор ўринбосари саккиз минг доллар пора олаётган пайтда қўлга олинди
Жиззах вилояти Янгиобод тумани прокурори ўринбосари пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 15 ноябрь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, жиноятчи саккиз минг доллар миқдорида пора олаётган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, жиноятчи прокуратуранинг собиқ ходими сифатида судга тортилиши ҳам маълум бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг