Жиззахда мансабдор шахс 6 миллион сўм пора билан қўлга тушди
Жиззахда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи пора билан ушланди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Жиззах вилоятидаги туманлардан бирининг Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи жорий йилнинг сентябрь ойида маҳаллий тадбиркор томонидан қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйнинг лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб бериб, эвазига 200 АҚШ доллари олган.
Кейинроқ тадбиркор аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида ушбу кўп қаватли уйга яқин жойда хусусий мактаб қуриш учун лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаб беришини сўраб, яна мазкур мансабдор шахсга мурожаат қилади. Бу сафар эса у 6 миллион сўм талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ушбу пул маблағини ўзининг турмуш ўртоғи орқали олган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми «а», «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълумот учун, мазкур модданинг ушбу бандларида назарда тутилган жиноятлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг