Жиззахда 110 минг доллар имтиёзли кредит маблағи талон-торож қилинди
Жиззах, Андижон, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Э.Б.” фермер хўжалиги раҳбари М.Й. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкидан ажратилган 110 минг доллар миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари эвазига сотиб олинган жами 40 бош наслли чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни талон-торож қилгани аниқланган.
Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Ф.Й. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкидан трикотаж ишлаб чиқариш мақсадида ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган жиҳозларни нақд пулга сотиб юбориб, трикотаж ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан, 434,8 миллион сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани маълум бўлган.
Шу каби, департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.К.” ва “А.Т.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банкидан 9 нафар фуқарога тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган имтиёзли кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида техника маҳсулотларини етказиб бермасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 323 миллион сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Фарғона вилояти Фурқат туманида ўтказилган терговга қадар текширувда эса Фурқат банк хизматлари маркази собиқ раҳбари Д.М. ва бошқалар 5 нафар фуқаро номидан уларнинг хабардорлигисиз “Ф.Б.” ва “Т.I.” МЧЖ ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари билан сохта шартномалар тузиш орқали 132,3 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг