Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлида ҳали кўп ишларни қилишимиз зарур — Президент

16:59 02 Декабрь 2025 Сиёсат
151 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Пахтачиликка мослашган вилоятнинг қишлоқ хўжалиги ҳам тубдан диверсификация қилинди.

Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Янгиобод, Фориш туманлари боғдорчиликка ихтисослашиб, 28 минг гектар янги боғ ва токзорлар барпо этилди.

Мирзачўл, Дўстлик, Зафаробод, Зарбдор, Пахтакор, Арнасойнинг чўл ҳудудларидаги 12 минг гектар ерларда ҳам боғ ва сабзавот плантациялари ташкил этилди.

Вилоятда 110 миллион доллар ҳисобига 390 минг тонна мева-сабзавотни қуритиш, сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш қувватлари яратилди.

Умуман, сўнгги саккиз йилда Жиззахда саноат 2,5 триллиондан 25 триллион сўмга, хизматлар 2,5 триллиондан 20 триллионга, қишлоқ хўжалиги 9 триллиондан 30 триллион сўмга ошгани таъкидланди.

«Албатта, бу – катта ислоҳотларимизнинг бошланиши. Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлида ҳали кўп ишларни қилишимиз зарур», деди Президентимиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер