Жиззах вилоятида коррупцияга қарши курашиш ишлари ўрганилди
Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилояти маҳаллаларида хавфсиз муҳитни шакллантириш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ижтимоий профилактика тизимини кучайтириш ҳамда коррупцияга, шу жумладан, маиший коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
Ўрганишлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мутасадди ташкилотлар, «маҳалла еттилиги» вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик иштирокида жойларда эришилган натижалар ва мавжуд камчиликлар таҳлил қилинди.
Хусусан, профилактик чоралар самарадорлигини ошириш, аҳоли билан яқин мулоқотни кучайтириш, жиноятчиликка сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш, давлат хизматларини кўрсатишда очиқликни таъминлаш, шунингдек, маиший коррупция ҳолатларининг олдини олиш масалаларига алоҳида еътибор қаратилди.
Шу билан бирга, ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозори, «Кимёгар» маҳалласида жойлашган рақамлаштирилган жарима майдончаси ва бир қатор савдо мажмуаларида бозор фаолиятини рақамлаштириш жараёнлари билан танишди.
Ишчи гуруҳ томонидан рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш, маиший коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Сенатор халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳам иштирок этди. У ўз чиқишида ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича амалга оширилган ижобий ишларга урғу берди.
Шунингдек, «маҳалла еттилиги» фаолиятида йўл қўйилган айрим камчилик ва муаммоларни ҳам бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг