Жиззах вилоятида Cyber-month ойлиги бошланди
Саид Донишев/«Халқ сўзи». Жиззах вилоятида 3 июндан «Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги — «Cyber-month» комплекс тарғибот тадбири бошланди. Шу муносабат билан Жиззах шаҳридаги киберспорт аренасида матбуот ва ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Савурбоев ва вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Акмал Муратов, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази масъул ходими Лазиз Атоевлар мазкур ойликнинг мақсад ва вазифалари, режаланган ишлар хусусида маълумот беришди.
Таъкидланишича, жойларда мобил тарғиботлар билан бирга «Энг фаол маҳалла», «Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман», «Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг», «Энг яхши миллий контент» каби йўналишларда танловлар, киберспорт мусобақалари, IT соҳасида онлайн олимпиадалар, кибертаҳдидлардан ҳимояланиш бўйича ўқув курслари, секторлар раҳбарларининг фуқаролар билан учрашувлари ташкил этилади.
Матбуот анжуманида кибержиноятчиларнинг алдовига ишониб жабрланган фуқаролар ўз кечмишларини баён этишди. Бундан ташқари матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг