Жиззах вилояти туризм салоҳияти Бирлашган Араб Амирлиги давлатида тарғиб қилинмоқда
Саид Донишев/«Халқ сўзи». Жиззах вилояти Туризм бошқармаси ва Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси, «Зомин туристик рекреацион зона дирекцияси» ДУК билан ҳамкорликда Бирлашган Араб Амирлигининг нуфузли блогерлари учун пресс-тур ташкил этди. Унда «Hаwаs ТV», «Al Mashhad media» мультимедиа ҳамда «Yalla Mishwаr» платформалари раҳбар ва ижодий ходимлари, блогерлари қатнашди.
Тадбир иштирокчилари дастлаб Шароф Рашидов номидаги уй музейини кўрди. Сўнгра вилоятнинг брендига айланган Жиззах сомсасининг тайёрланиш жараёнида иштирок этишди. Шунингдек, Зомин тумани туризм имкониятлари билан яқиндан танишиш ва уни кенг тарғиб қилиш мақсадида бетакрор табиат манзараси, миллий патир тайёрланиш жараёнларида иштирок этди. Туризм хизмати турларидан квадратциклда саёҳат, шишали осма кўприк ва замонавий осма дор йўли, «Wyndham» меҳмонхонаси, соғломлаштириш маркази фаолияти билан ҳам қизиқди. Олинган манбалар асосида медиаконтентлар тайёрланди.
Айни пайтда Жиззах вилоятининг туризм салоҳияти тўғрисида тайёрланган медиаконтентлар БАА давлатида янада кенгроқ тарғиб қилиниб, хорижий сайёҳларни жалб этиш белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг