Жиянларига жинсий зўравонлик қилган эркак ушланди
Жорий йилнинг 6 июнь куни Болалар омбудсманига 2000 йилда туғилган А.А. (аёл) дан мурожаат келиб тушди, дея ёзмоқда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова.
Қайд қилинишича, мурожаатда ота-онаси вафот этгани, шундан кейин, 2006 йилда ва 2012 йилда туғилган сингиллари Қозоғистонда яшовчи амакисига васийликка берилганини маълум қилган.
Аёлнинг айтишича, амакиси сингилларига нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир қилган. Шу сабабли, амакисига нисбатан қонуний чора кўришни ҳамда сингилларини Ўзбекистонга қайтариб, ўзини қонуний вакил этиб тайинланишида амалий ёрдам сўраган.
Хабарга кўра, икки давлатнинг мутасадди идоралари ҳамкорлигида 8 июнь куни эркак Қозоғистон полицияси томонидан ушланган. Вояга етмаган қизлар Олмаота шаҳри адаптация марказига жойлаштирилган, уларга ижтимоий-психологик кўмак кўрсатилаётгани таъкидланмоқда.
Эркакка нисбатан Қозоғистон Жиноят кодекси 121-моддаси (Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Маълум қилинишича, Болалар омбудсмани, ИИВ ва ТИВ томонидан вояга етмаган қизларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг