Жазони оғирлаштирадиган сунъий интеллектга эга замонавий қамоқхона ташкил этилади

Фото: Видеодан кадр
АҚШда сунъий интеллектга эга «Cognify» деб номланувчи келажак қамоқхонасининг лойиҳаси тақдим этилди. Бу ҳақда лойиҳа муаллифи яманлик молекуляр биолог Ҳошим Ал Гайли ўз саҳифасида маълум қилди.
«Анъанавий қамоқхоналарда қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш, у ерда ходимларни моддий жиҳатдан таъминлаш ҳамда маҳбусларни сақлаш, жумладан, озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва реабилитация дастурлари учун катта бюджет сарфланади. Узоқ муддатли қамоқ жазоларини сунъий хотира имплантацияси орқали қисқа, интенсив реабилитация билан алмаштириш орқали қамоқхона муассасаларини сақлаш ва маҳбуслар учун кетадиган харажатларини кескин камайтириш мумкин», деган лойиҳа эгаси.
Олим келажакдаги қамоқхона концепциясини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, лойиҳа амалга ошса, бу жиноятчининг озод этилишини йиллар ёки ўн йилликлар ўрнига бир неча дақиқага тезлаштиради. «Cognify» дизайни инсоннинг миясига жиноят ҳақидаги синтетик хотираларни жойлаштиради ва ўлган одамнинг унга нима демоқчилигини кўрсатади.
Унга кўра, мазкур қамоқхона жиноятчиларга содир этган барча ёвузликларини ўзларида ҳис қилишлари ва ўтмишларидан сабоқ олишларига имкон бериши кутилмоқда. «Cognify» тизими мия импланти ва содир этилган жиноий кадрларни трансляция қиладиган қурилмани ўз ичига олади.
Шунингдек, қурилма маҳбусга оиладаги зўравонлик, нафрат билан боғлиқ жиноятлар, камситиш, одам савдоси, ўғирлик ва фирибгарлик каби жиноятлар ҳақида сунъий интеллект томонидан яратилган хотираларини кўрсатиш орқали ишга тушади. Визуал эффектлардан ташқари, технология жиноятчига жабрланувчининг азобини ҳис қилишига имкон берувчи ўзига хос жазо ҳам қўллаши мумкин.
«Cognify» ҳар бир маҳкум ҳақидаги махфий маълумотлар ва унинг реабилитацияси тўғрисидаги маълумотлар базасига эга бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг