«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
Фото: Мудофаа вазирлиги
«Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram каналида хабар берилди.
Маълум қилинишича, низом «Жасорат мактаблари»га (Жасорат синфлари) ўқувчиларни қабул қилиш ва ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этиш тартибини белгилайди.
Жасорат синфларига ўқувчилар белгиланган йиллик қабул квотаси, яъни битта синфга 26 нафар ўқувчидан иборат тарзда 5-синфдан бошлаб қабул қилинади. Жасорат синфларида ўқиш муддати 7 йилни ташкил қилади.
Жасорат синфларига кириш учун жисмоний тайёргарлик ҳамда тегишли фанлар йўналиши бўйича тест синовлари июль ойида ўтказилади.
Жасорат синфларининг 9-синфини якунлаган ўқувчиларга таянч ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, 11-синфини тамомлаган ўқувчиларга умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг