Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кўргазмада Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти кенг тарғиб қилинди
Фото: “Дунё” ахборот агентлиги
Корея Республикасининг Пусан шаҳрида “Корея Жаҳон сайёҳлик ярмаркаси” (KOTFA) бошчилигида ташкил этилган “Busan International Travel Fair 2023” (BITF-2023) халқаро туристик кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Туризм қўмитаси ҳузуридаги “Milliy PR-markazi” кўмагида юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғибот қилувчи стенд ташкил этилди.
Халқаро кўргазмада меҳмонлар ва иштирокчилар мамлакатимизнинг Жанубий Кореялик сайёҳларни ўзига жалб эта оладиган янги сайёҳлик йўналишлари ва имкониятлари билан яқиндан танишди.
Бундан ташқари, элчихона ва хорижий иштирокчилар ўртасида туристик гуруҳларнинг мамлакатимизга ташрифини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Шу билан бирга, хорижлик журналистларга 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-юбилей сессияси Ўзбекистонда, Самарқандда бўлиб ўтиши маълум қилинди.
Кўргазманинг расмий очилиш маросимида KOTFA раҳбари Ким Жи Хи Корея саёҳатчилари орасида Ўзбекистонга қизиқиш тобора ортиб бораётгани тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, Ўзбекистон ўз стенди билан қатнашиши Жанубий кореяликларда мамлакат тўғрисида бўлган маълумотларини кенгайтиришга, туристик оқимнинг кўпайишига олиб келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг