Жанубий Кореяда бўлиб ўтган “Маданиятлар хилма-хиллиги” фестивалида ўзбек миллий таомлари ва санъати намойиш этилди

13:31 03 Июнь 2023 Маданият
663 0

“Халқаро маданият куни” муносабати билан Жанубий Кореянинг Ёжу шаҳрида “Маданиятлар хилма-хиллиги” фестивали бўлиб ўтди.

Фестивалда ушбу мамлакатдаги дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар, ижтимоий, маданий ва ижодий ташкилотлар, етакчи туристик компаниялар вакиллари иштирок этди.

Юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, шунингдек ўзбек халқининг бой маданиятини намойиш қилиш мақсадида Сеулдаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси мазкур тадбир ташкилотчилари қаторида иштирок этди.

Фестивалда 150 дан ортиқ ватандошларимиз ҳам қатнашиб, анъаналаримизни ўзида акс эттирган чиқишлари, миллий рақс ва қўшиқлари билан иштирок этди.

Моҳир ўзбек пазандалари томонидан фестиваль иштирокчиларига миллий таомларимиз – палов, кабоб, сомса ва бошқа миллий таомларимиз тортиқ қилинди. Айниқса ўзбек ҳаваскор санъат вакилларининг миллий қўшиқ ва рақслари фестиваль дастурдан жой олган миллатлар концерт дастурларида ватандошларимиз муваффақиятли қатнашиб, совринли биринчи ўрин билан тақдирландилар.

Тадбир доирасида Жанубий Корея жамиятида фаол бўлган бир қатор ватандошларимиз Ёжу шаҳар ҳокимияти ва Ёжу чет элликларни қўллаб-қувватлаш марказининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Фестиваль доирасида дипломатик ваколатхона ходимлари Ёжу шаҳар мери Ли Чонг Ву билан алоҳида музокаралар ўтказди. Мулоқот чоғида Жанубий Корея томонига бугунги кунда мамлакатимизда сиёсий, иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалардаги амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер