Жанубий Корея президентига иккинчи импичмент ташаббуси эълон қилиниши мумкин

14:15 11 Декабрь 2024 Дунё
226 0

Жанубий Корея полицияси Юн Сок Ёльнинг ҳарбий ҳолат эълон қилгани бўйича тергов доирасида президент идорасига рейд ўтказди. Расмийлар эса парламентга мамлакатнинг собиқ мудофаа бошлиғи ҳибсда ўз жонига қасд қилишга уринганини айтди.

Ушбу ўзгаришлар собиқ мудофаа вазири Ким Ён Хён ва Сеул полиция идоралари раҳбари президент Юннинг қисқа муддатли ҳарбий ҳолат эълон қилишида алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинганидан кейин содир бўлди.

Корея ахлоқ тузатиш хизмати бош комиссари Шин Ёнг Хе парламентдаги эшитувлар чоғида Кимни ўз жонига қасд қилишга уриниш вақтида ахлоқ тузатиш муассасаси ходимлари тўхтатганини ва унинг аҳволи барқарор эканини маълум қилган. Адлия вазири ҳам буни тасдиқлади.

Айни вақтда мухолифат иккинчи марта Юнга импичмент эълон қилишга ҳаракат қилмоқда. Агар иккинчи импичмент ташаббуси муваффақиятли бўлса, Бош вазир Хан Дак Су вақтинчалик президентлик масъулиятини ўз зиммасига олади. Шундан кейин Корея Конституциявий суди Юннинг лавозимидан четлатилишини тасдиқлаш ёки унинг ваколатларини тиклаш ҳақида қарор қабул қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?