Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун соддалаштирилган тартибда виза бериши мумкин
Жанубий Корея тарихида илк бор Ўзбекистон фуқароларига Улсан шаҳри мерияси орқали соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев ва Улсан шаҳри мери Ким Ду Гём бошчилигидаги Корея Республикаси делегацияси ўртасида учрашув ўтказилди.
Унда Кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, Ўзбекистондан меҳнат ресурсларини шаҳардаги йирик саноат объектларига жалб этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Улсан шаҳри мери Ким Ду Гём Корея тарихида илк бор Ўзбекистон фуқароларига шаҳар мерияси орқали соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари кўзда тутилаётганини таъкидлаган.
Хусусан, Улсан шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун бир қатор имтиёзлар жорий этилмоқда. Битирувчилар уч ойлик касбий тайёргарлик ва тил ўрганиш курсларини тамомлагандан сўнг меҳнат визаси олинади ва ишга жойлаштирилади.
«Бундай механизм пилот лойиҳа сифатида биринчи марта қўлланилмоқда. Агар натижа ижобий бўлса, бошқа шаҳарлар ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу механизмни жорий этиши мумкин», — дейди Ким Ду Гём.
Учрашув давомида Корея томони Ўзбекистон томонининг Улсан корхоналарида Ўзбекистон фуқароларини оилалари билан биргаликда, агар улар ноқонуний ҳолга келиб қолмаган бўлса, ташкилий равишда ишга жойлаштириш имконияти ҳақидаги сўровини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг