Жанубий Корея инвестицияси иштирокида истиқболли лойиҳа амалга оширилади

Фурқат туманида экологик тоза, юқори технологияли ва иқтисодий жиҳатдан ғоятда самарали янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Жанубий кореялик инвесторлар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган “KICC” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан биопеллет (брикет) ишлаб чиқариш ҳамда иссиқлик энергияси станциясини қуриш кўзда тутилган.
— Лойиҳанинг умумий қиймати 10 млн АҚШ доллари бўлиб, 100 та янги ва юқори даромадли иш ўрни яратишга хизмат қилади, — дейди Фурқат тумани ҳокими ўринбосари Бунёдбек Мавлонов. — Натижада йилига 150 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, маҳаллий бюджетга ҳар йили қўшимча 6 млрд сўм маблағ жалб этилади.
Янги корхонада жаҳон андозалари даражасидаги энг сўнгги технологиялар ўрнатилиб, атроф-муҳитга экологик жиҳатдан безарар маҳсулот ишлаб чиқарилади. Шунингдек, ҳамкорлик келишуви асосида юқори технологияли “Eco Booiler” иситиш қозонлари чиқариш орқали куз-қиш мавсумида энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсад қилинган.
Бу лойиҳа нафақат иситиш тизимини яхшилайди, балки табиат муҳофазасига ҳам салмоқли ҳисса қўшади. Яқин истиқболда эса туманнинг бепоён яшил табиат ҳудудларида туризм соҳасини жадал ривожлантириш ҳамда қўшимча хизмат кўрсатиш ва сервис тармоқларини ишга тушириш имконини беради.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг